Кечки таълим шакли магистрантлари учун машғулотлар бошланди
Бугун Одил судлов академиясида кечки таълим шаклида таҳсил олаётган магистрантлар учун янги ўқув жараёнининг машғулотлари ташкил этилди.
Дарс машғулотларидан бири Академиянинг Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Т.Обидов томонидан ўтказилди.
Машғулот давомида магистрантларга “Мустақиллик дарси” доирасида Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида, хусусан, сўнгги 35 йил мобайнида суд тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Машғулот савол-жавоб ва фикр алмашиш тарзида қизиқарли ва мазмунли ўтди.
Кечки таълим шаклидаги магистратура машғулотларининг бошланиши магистрантларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, уларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда касбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
СУДЬЯЛАР УЧУН ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН КИТОБЛАР
-
Ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
-
Халқаро илмий базалар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
-
Одил судлов академиясида амалий магистратура дастурининг илк ўқув йили бошланди
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИ — ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ, ЯНГИ МАҚСАДЛАР ВА ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ