Истанбулда халқаро медиатсия бўйича ўқув курси ўтказилди
2026-йил 8–12-июн кунлари Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (Commercial Law Development Program – CLDP) ҳамда Импаcт Ассоcиатес ташкилоти ҳамкорлигида Халқаро медиатсия бўйича о'қув курси ташкил этилди.
Мазкур нуфузли ўқув дастурида Одил судлов академияси магистратура декани, юридик фанлар доктори, профессор Лилия Ачилова иштирок этди.
Халқаро медиатсия институти талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган 40 соатлик о'қув дастури доирасида медиатсиянинг замонавий ёндашувлари, низоларни муқобил ҳал этиш усуллари, музокаралар олиб бориш кўникмалари ҳамда халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.
Тренингда Ўзбекистон Республикаси ва Грузиядан медиатсия соҳаси мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалиётчи юристлар ва медиаторлар иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашдилар.
Мазкур халқаро ўқув курсида иштирок этиш Академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, медиатсия институтини ривожлантириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик