Ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Одил судлов академиясида Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази билан ҳамкорликда ўтказилган семинар-тренингдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг илмий, инновациялар ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича проректори Н.Салаев билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий ва ахборот-таҳлилий йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий ахборот ресурслари ва рақамли имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида мутахассислар учун амалий семинарлар, тренинглар ва бошқа қўшма лойиҳаларни мунтазам ташкил этиш, тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ва янги қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ