ФАХРИЙ СУДЬЯЛАР АРДОҚДА
Бугун Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Одил судлов академиясида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Дилбар Тўхтамишевнага бағишланган “Адолатнинг бир дилбари” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур китобда Дилбар Муродованинг ҳаёт йўли, суд-ҳуқуқ тизимидаги кўп йиллик самарали фаолияти ҳамда масъулиятли лавозимлардаги хизматлари батафсил ёритилган.
Шунингдек, унда қаҳрамоннинг инсоний фазилатлари — камтарлик, матонат, ҳалоллик ва жамият манфаатларига садоқат каби жиҳатлар алоҳида очиб берилган.
Унда унинг фаолияти шунчаки хизмат пиллапоялари эмас, балки адолат йўлида олиб борилган фидокорона меҳнат ва изчил кураш сифатида тасвирланган.
Мазкур нашр нафақат судьялар, балки кенг китобхонлар учун ҳам мўлжалланган бўлиб, унда адолат, ҳалоллик ва масъулият каби қадриятларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳаётий мисоллар орқали ёритилган.
Мазкур тадбир ва китоб ёш соҳа вакиллари ҳамда тингловчилар учун илҳомлантирувчи манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Boshqa yangiliklar
-
ТЖТНнинг 2026 йилдаги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилади
-
Суд тизими фаолиятини ёритишга ихтисослашган журналистлар тайёрланади
-
Одил судлов академиясида Халқаро юристлар комиссияси (ICJ) делегatsiяси билан учрашув бўлиб ўтди
-
Оилавий низолар бўйича медиация: Япония тажрибаси
-
Тошкентда 10-март – Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди