Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сон Фармонининг 8-бандига мувофиқ, амалдаги судьялар учун Олий суд томонидан белгиланадиган мураккаб тоифадаги ишлар юзасидан малака ошириш курсларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида амалдаги судьялар учун онлайн қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари учун “Эр-хотин ўртасидаги умумий мулкни бўлишга оид низоларни судда кўриш амалиёти”, иқтисодий судлар судьялари учун эса “Давлат харидлари юзасидан келиб чиқадиган низолар” мавзуларида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотлари Академия доценти E.Sabirov, Олий суд судьяси Ў.Разиков, Академия ўқитувчиси R.Berdiyarov ҳамда Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари B.Isroilov томонидан олиб борилди.
Ушбу курслар судьялар томонидан мураккаб тоифадаги ишларни кўриб чиқишда ягона суд амалиётини шакллантириш, қонунчиликни тўғри қўллаш ҳамда касбий билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИ: ИННОВАЦИЯ, ОЧИҚЛИК ВА АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР
-
Академияда "Wakil AI" сун'ий интеллект платформаси тақдимоти бўлиб ўтди