Академияда янги ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

02.10.2026 / 17:15
17
#

Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари ҳамда магистратурага қабул қилинган магистрантлар учун янги ўқув йилининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Академия раҳбарияти, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ҳамда касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган тингловчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида янги ўқув йилининг расмий очилиши, табрик сўзлари ва тингловчиларга эзгу тилаклар билдирилди. Шунингдек, тингловчи ва магистрантлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим жараёнини ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда тингловчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Академиянинг профессор-ўқитувчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тантанали очилиш маросими якунланганидан сўнг касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун илк ўқув машғулотлари бошланди. Машғулотларда тингловчиларга ўқув дастурлари доирасида дастлабки мавзулар бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — судьялик лавозимига номзодларни сифатли тайёрлаш, суд кадрларининг касбий салоҳиятини ошириш, таълим ва суд амалиёти уйғунлигини таъминлаш ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали суд кадрларини шакллантиришдан иборат.

Янги ўқув йилининг бошланиши Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097