Академияда халқаро ўқув курси муваффақиятли якунланди
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида “Рақамли одил судлов: халқаро стандартлар, ахборот хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги халқаро ўқув курси муваффақиятли якунланди.
Уч кун давом этган мазкур ўқув дастури доирасида иштирокчилар халқаро ҳуқуқ стандартлари, суд тизимида коррупсияга қарши курашиш механизмлари, рақамли криминалистика, кибержиноятларнинг олдини олиш ва уларни аниқлаш, шунингдек, рақамли далиллар билан ишлашнинг замонавий усуллари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.
⚔️Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар учун назарий билимлар билан бир қаторда амалий машғулотлар, интерактив муҳокамалар ва тажриба алмашувлар ташкил этилди. Бу эса иштирокчиларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги замонавий ёндашувларни чуқурроқ англашига хизмат қилди.
🏆Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўқув курсининг юқори савияда ташкил этилгани, мазмунан бой ва долзарб мавзулар қамраб олинганини алоҳида таъкидлаб, ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, улар суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, рақамли трансформатсия жараёнлари ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларни юқори баҳоладилар.
📈Мазкур халқаро ўқув курси суд-ҳуқуқ соҳасида илғор тажриба алмашиш, замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда иштирокчилар ўртасида мустаҳкам профессионал алоқаларни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этди.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик