Академияда нуфузли халқаро ўқув курси бошланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида уч кунга мўлжалланган “Рақамли одил судлов: халқаро стандартлар, ахборот хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги халқаро ўқув курси бошланди.
Президентимизнинг 2025-йил 21-августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, шунингдек, миллий ва хорижий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.
Бугун бошланган “Рақамли одил судлов: халқаро стандартлар, ахборот хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги мазкур ўқув курси Академия учун алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, Академия тарихида илк бор хорижий давлатлар суд-ҳуқуқ тизими вакилларини ўқитишга қаратилган бундай форматдаги халқаро ўқув дастури йўлга қўйилмоқда.
Мазкур тадбирда Испания, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркиянинг тегишли судялар тайёрлаш муассасаларидан 12 нафар иштирокчи, шунингдек, Ўзбекистондан 14 нафар судя иштирок этмоқда.
Мазкур ўқув курси суд тизимида рақамли трансформатсия жараёнларини жадаллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган долзарб билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ