Академия ходималари нуфузли халқаро тренингда иштирок этди

04.07.2026 / 18:06
19
#

2026-йил 2–3-июл кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизимида фаолият юритаётган аёл мутахассислар учун “Аёллар ўртасида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш” мавзусида икки кунлик халқаро тренинг ташкил этилди.

Тренингда Одил судлов академиясининг аёл ходималари ҳам фаол иштирок этди.
Машғулотларни Буюк Британиядан халқаро эксперт Кейт Мейнелл ҳамда Испаниядан халқаро эксперт Монтсеррат Пина олиб борди.

Тренинг давомида иштирокчилар лидерга қўйиладиган замонавий талаблар, шахсий лидерлик салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантириш, самарали мулоқот кўникмаларини шакллантириш, профессионал алоқаларни йўлга қўйиш, касбий чарчаш (бурноут) синдромининг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларида аёллар лидерлигини ривожлантириш стратегиялари юзасидан назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлади.