АКАДЕМИЯ ВА ТДЮ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида томонлар ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, таълим ва илмий фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Хусусан:
• талабаларнинг амалиётини самарали ташкил этиш;
• казуслар ва имитасион машғулотларни ҳамкорликда ўтказиш;
• қўшма магистратура дастурларини йўлга қўйиш;
• халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳларини биргаликда тайёрлаш;
• икки томоннинг етакчи мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш жараёнларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида ҳамкорликнинг ҳар икки томон учун манфаатли жиҳатлари алоҳида таъкидланиб, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳидаги фикрлар билдирилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Boshqa yangiliklar
-
СУД ПСИХОЛОГИЯСИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИ — UI GREENMETRIC ХАЛҚАРО РEЙТИНГИДА ТОП-1000 ТАЛИКДАН ЎРИН ЭГАЛЛАДИ
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди
-
ХХР элчиси билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
-
“Тошкент халқаро молия маркази суд амалиётини қандай ўзгартиради?”