Тошкентда 10-март – Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Халқаро аёл судялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон аёл судялари ассотсиатсияси ташкил этилди ва мен ушбу воқеа муносабати билан барчамизни самимий қутлайман.
Президентимиз томонидан хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳим фармон қабул қилинди. Бу – инсон тақдирини барбод қилиб, жиноятини “анъана” ниқоби остига яширишга, мавқеи ёки мансаби билан хаспўшлашга уринаётган кимсаларга қарши муросасиз қадамдир. Бу борада судялар ҳал қилувчи ўринга эга: қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун баҳона ҳам, “туйнук” ҳам қолмасин.
Бунга эришиш учун судялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва терговга қадар текширув органлари фаолиятининг самарадорлиги, масъулияти янада оширилади ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай ҳолатига реал ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Биринчи бор айнан ушбу халқаро сана муносабати билан аёл судяларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Мен буни қатъияти ва ҳалоллиги билан одил судловни амалга ошираётган инсонларга бўлган юксак ҳурмат ифодаси, деб биламан.
Зўравонлик атрофдагилар сукути ва мазлумларнинг қўрқуви ортига асло яширина олмаслиги керак. Биз ана шундай муҳитни барпо этишни мақсад қилганмиз.
Boshqa yangiliklar
-
Одил судлов академиясида Халқаро юристлар комиссияси (ICJ) делегatsiяси билан учрашув бўлиб ўтди
-
Оилавий низолар бўйича медиация: Япония тажрибаси
-
Адолат йўлида янги қадам: Ўзбекистонда Аёл судялар ассотсиатсияси ташкил этилди
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
-
Сунъий интеллект бўйича халқаро тажриба таълим ва тадқиқот жараёнларида қўлланилади