Суд тизимида очиқлик ва самарали коммуникация: махсус ўқув курси ўз ишини бошлади
29.04.2026 / 20:01
25
2026-йил 28-апрел куни Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда суд органлари ахборот хизматлари ходимлари ва судялар учун “Медиа-коммуникация ва инқирозли вазиятларда ишлаш” мавзусидаги махсус икки кунлик ўқув курси ўз ишини бошлади.
60 нафардан ортиқ тингловчини ўзида жамлаган ушбу анжуманда суд органлари матбуот котиблари, ахборот хизмати вакиллари, шунингдек, медиада фаол судялар зарур билим ва кўникмаларни эгаллашга муваффақ бўладилар.
Boshqa yangiliklar
-
АКАДEМИК ҲАЛОЛЛИК — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ
-
Амалдаги судьялар учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди
-
Одил судлов академияси қарийб 3,6 миллиард сўмлик грантларни қўлга киритди
-
Ахборот технологиялари бўйича касбий салоҳият оширилди
-
Аёл судьяларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ҳамкорлик