Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига 2026/2027 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маʼмурий суд ихтисосликлари бўйича қабул эʼлон қилинади
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (жорий йилнинг 31 декабр кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маʼлумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилади.
Қайта тайёрлаш курсига киришда талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– Қайта тайёрлаш курси ихтисослиги йўналишини ҳамда тест топширадиган хорижий тилни кўрсатган ҳолда Академия ректори номига ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД шахс гувоҳномаси) нусхаси;
– маʼлумотнома-обйективка (ёзма ва электрон шаклда);
– таянч олий юридик маʼлумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таʼлим йўналиши: юриспруденсия; таʼлим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг асли ва нусхаси ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификатсия қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси (бунда дипломнинг асли нусхаси билан солиштирилиб, эгасига қайтарилади);
– меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки мй.гов.уз интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (ҚР-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
– Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2026 йил 19 февралдаги 2108-сонли қарори билан тасдиқланган шаклдаги тиббий хулоса (086-1 шакл).
Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2026 йил 16 май соат 09:00 дан 5 июн соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судялари малака ҳайʼатлари ёки бевосита Қабул комиссиясига талабгор томонидан ёзма шаклда тақдим этилиши мумкин.
Еслатма: Ариза ва ҳужжатлар талабгорнинг шахсан ўзи томонидан топширилиши лозим. Талабгордан бошқа шахслар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Маʼлумот учун Тел: +998 (55) 501-02-40
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
Boshqa yangiliklar
-
АКАДЕМИЯ ВА ТДЮ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
-
Одил судлов академиясида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
-
Туркий давлатлар суд-ҳуқуқ таълими бўйича халқаро форум бўлиб ўтди
-
ТОШКЕНТДА ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СУД-ҲУҚУҚ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТАДИ
-
Суд тизимида очиқлик ва самарали коммуникация: махсус ўқув курси ўз ишини бошлади