Мюнстер университети билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

04.09.2026 / 18:22
20
#

Одил судлов академиясига Германиянинг Мюнстер университетининг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори Нигора Исроилова ташриф буюрди.

Академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, Германияда малака ошириш учун “Wинтер School” дастурини ташкил этиш, шунингдек, Мюнстер университети профессор-ўқитувчиларини Академиянинг ўқув жараёнларига онлайн ва офлайн форматларда жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича муайян келишувларга эришилди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097