Ахборот-ресурс марказининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди
Одил судлов академияси ректори бошчилигидаги масъул ходимлар томонидан Ахборот-ресурс марказининг 2026–2027-ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Хусусан, марказнинг моддий-техник базаси, китоб фонди, ўқув жараёнини зарур адабиётлар билан таъминлаш ҳолати ҳамда электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, марказда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда “Электрон кутубхона” платформаси фаолияти, Ахборот-ресурс маркази орқали фойдаланиш имконияти яратилган миллий ва хорижий илмий маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинди.
Янги ўқув йилида марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Boshqa yangiliklar
-
АҚШ УНИВEРСИТEТИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
-
МАГИСТРАТУРА ТИНГЛОВЧИЛАРИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
-
«ИНСОН» МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
-
Суд-ҳуқуқ соҳасида замонавий ёндашувлар бўйича халқаро мулоқот самарали кечди.
-
СУДЬЯНИНГ ҲАЛОЛЛИГИ, ХОЛИСЛИГИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ САВИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ