Оилавий низолар бўйича медиация: Япония тажрибаси

10.03.2026 / 20:14
27
#

Японияда оилавий низоларни ҳал қилишда медиatsiя (японча: chōtei) суд тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мамлакатимиз оила қонунчилигидан фарқли равишда япон қонунчилигида айрим тоифадаги оилавий низоларни судгача медиatsiя тартибида кўриб чиқиш мажбурий ҳисобланади. Бу тизимнинг асосий мақсади оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни имкон қадар сақлаб қолиш ва ихтилофни муросага келтириш орқали ҳал қилишдир.

Оилавий муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, Японияда оилавий муносабатлар Фуқаролик кодекси (Civil Code of Japan) билан тартибга солинади. Японияда “Оилавий муносабатлар бўйича иш юритиш тўғрисида”ги Қонун (Domestic Relations Case Procedure Act) оилавий низолар бўйича медиatsiянинг ҳуқуқий асосини ташкил қилади. Мазкур Қонун 2011 йилда қабул қилинган ва 2013 йилдан кучга киритилган бўлиб, оилавий ишлар бўйича суд тартиб-таомилларини белгилайди. Хусусан, Қонун оилавий низолар бўйича медиatsiя (chōtei) жараёни, суд муҳокамаси тартиби, болалар васийлиги ва ота-она ҳуқуқлари билан боғлиқ ишлар, мерос ва қариндошлик муносабатлари бўйича процессуал тартибни белгилайди.

Моддий нормалар эса асосан Фуқаролик кодекси (Civil Code of Japan)да акс эттирилган. Япония Фуқаролик кодекси оилавий ишлар бўйича суд тартиб-таомилларини белгилайди ва медиatsiяни асосий босқич сифатида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон қонунчилигида ҳам турли соҳаларда медиatsiя ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган, бироқ япон қонунчилигида назарда тутилган оилавий низолар бўйича медиatsiянинг ўзи хос хусусияти уни мажбурий эканлигида бўлиб, агар тарафлар медиatsiя орқали келишувга эриша олмасагина, иш суд муҳокамасига ўтади.

Бу жараёнлар Японияда 1949 йилдан фаолият юритиб келаётган оилавий судлар (Family Court of Japan) томонидан амалга оширилади. Медиatsiя жараёни бир неча босқичдан иборат бўлиб, дастлаб тарафлардан бири оилавий судга медиatsiя тўғрисида ариза беради. Медиatsiя жараёни бир нафар судья ва икки нафар медиatsiя маслаҳатчиси (медиатор)дан иборат медиatsiя қўмитаси томонидан ёпиқ тартибда ўтказилади, тарафлар билан дастлаб алоҳида хоналарда суҳбат ўтказилиб, кейин келиштириш амалга оширилади. Медиatsiя натижасида келишувга эришилса, у суд қарори кучига эга бўлади.

Оилавий медиatsiянинг япон модели суд тизимига интегрatsiя қилинганлиги, оилавий муросага асосланганлиги, махфийликни таъминланиши ва медиатив келишувни юридик кучга эга эканлиги хусусиятлари билан ажралиб туради.

Японияда судгача медиatsiя жараёнида тахминан 55% ишлар келишув билан якунланади, яъни тарафлар суд муҳокамасисиз келишишади.

Япониянинг бу тажрибаси оилавий низолар бўйича медиatsiя тизими самарали ва институционаллашган механизм эканлигини амалда исботлади. Мазкур тизим оилавий муносабатларда кескин зиддиятларни юмшатишга, болалар манфаатларини ҳимоя қилишга ва суд юкини камайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда медиatsiя умумий тартибда “Медиatsiя тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Оилавий муносабатлар эса Оила кодексида мустаҳкамланган. Амалда оилавий низоларда медиatsiя қўлланиши мумкин, лекин у Япониядагидек институционаллашган ва мажбурий босқич сифатида йўлга қўйилмаган. Япониянинг мазкур тажрибаси мамлакатимиз оила қонунчилигига тадбиқ этилса, жамиятимизда оилаларни сақлаб қолиш, бошқа турдаги оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш тубдан яхшиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Одил судлов академияси

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар

кафедраси в.б.доценти, ю.ф.ф.д.(PhD)  Э.К.Сабиров