Одил судлов академияси ва ТИКА ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

19.08.2026 / 15:22
18
#

Академияда Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (ТİКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Академия ва ТИКА ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада ривожлантириш, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий суд таълими тажрибасини ўрганиш, академик алмашинувларни кенгайтириш, қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркиянинг суд таълими соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда икки томонлама тажриба алмашинувини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни узоқ муддатли ва самарали шериклик асосида давом эттириш, янги қўшма ташаббуслар ва амалий лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097