Bo'limlar
Комилжонов Муслимбек Қобилжон ўғли
Девонхона ва архив мудири
Таркибий бўлинма: Девонхона ва архив
Илмий даража: Ҳуқуқ магистри
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: m.Komiljonov@sudacademy.uz
Девонхона ва архив ҳақида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сонли Фармонига асосан Девонхона ва архив Академиянинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилган ва фаолият олиб бормоқда.
Девонхона ва архивнинг мақсади – Академияда иш юритишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўғри ташкил этиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, шунингдек Академиянинг иш ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда давлат томонидан сақлашга топширишни амалга оширишдан иборат.
Қуйидагилар Девонхона ва архивнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
• Академияга келиб тушган барча хат-ҳужжатларни (мурожаатлар, ҳужжатлар, хатлар, бошқа ёзишмалар) тегишли қайд этиш китобларида ва электрон дастурларда рўйхатга олади ва уларнинг ягона ҳисобини юритади;
• рўйхатга олинган хат-ҳужжатларга фишка қўяди ва ректорга имзолаш учун тақдим қилади;
• Академияга келиб тушган хат-ҳужжатларни тегишлигига қараб ижрочиларга топширади;
• Академиядан жўнатилаётган хат-ҳужжатларни ижрочилардан белгиланган тартибда қабул қилиб олиб, рўйхатга олади ва уларни тегишли манзилларга ўз вақтида жўнатилишини таъминлайди;
• келиб тушган ва жўнатилаётган хат-ҳужжатларнинг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди;
• барча хат-ҳужжатлар ҳисобини олиб боради ва уларнинг ижроси тўғрисида Академия ректорига маълумот бериб туради;
• бўлимлар фаолиятига тегишли бўлган ҳамда матнида Академияга бевосита топшириқ мавжуд бўлган ҳужжатларнинг бажарилиши ташкил этилишини назоратга олади;
• девонхонага тегишли бўлган барча ҳужжатларни белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сифатли ва тартибли сақлайди;
• Академиянинг таркибий тузилмалари томонидан сўралган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;
• девонхонада рўйхатга олинган барча кирим-чиқим хат-ҳужжатларни тегишли иш жилдларига тикади ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди;
• Академиянинг архив ҳужжатларини жамлайди, ҳисобга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни амалга оширади;
• архив ҳужжатларини сақлашда, фойдаланишда ҳамда уларни давлат архивига топширишда тегишли қонун ҳужжатларига амал қилади;
• архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлайди;
• архив ҳужжатларини ўз вақтида давлат архивига топширишни таъминлайди;
• Академия ректори кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.