Bo'limlar

#

Азизов Худойқул Тожиевич

Декан

Таркибий бўлинма: Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

Илмий даража: Юридик фанлар номзоди, профессор

Телефон: (55) 501-01-88

Электрон почта: x.azizov@sudacademy.uz

Факультет ҳақида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ–141-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети ташкил этилган. Факультетнинг таркибий тузилмаси декан ва котиб-иш юритувчидан иборат бўлиб, Факультетни Академия ректори томонидан тайинланган факультет декани бошқаради.

Тузилманинг расмий номи: 

давлат тилида – Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети; 

инглиз тилида – Faculty of Advanced Training and Retraining; 

рус тилида – Факультет повышения квалификации и переподготовки.

Факультетнинг мақсади – суд тизимига малакали кадрларни касбий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тизимда фаолият юритаётган раҳбар ва судья ҳамда суд ходимларининг стратегик фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш, уларни замонавий бошқарув технологиялари, сиёсий таҳлил усуллари, инновацион ёндашувлар ва самарали қарор қабул қилиш кўникмаларига эга етук мутахассислар сифатида шакллантиришдан иборат. Факультет қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари асосида судья ва суд ходимларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган таълимий ва амалий-имитацион фаолиятни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида самарали одил судловни амалга оширишда судья ва суд ходимларини малакали профессионал касбий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.

Факультетнинг асосий вазифалари ва функциялари: 

Факультет ўз фаолиятида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда тингловчиларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашади ҳамда уларда миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлайди. 

Ўқув жараёнини замонавий ва ўқитишнинг инновацион методлари асосида, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар ривожланишининг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган тарзда ташкил этади ва юқори малакали судья ва суд ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тегишли ишларни олиб боради. 

Касбий қайта тайёрлаш курсларини қонунчиликни қўллаш кўникмасининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда “назария – амалиёт-имитация” тамойили асосида дуал таълим шаклида ташкил этади, тингловчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этади ва кафедраларнинг илмий салоҳиятини кучайтиришда фаол иштирок этади.

Шунингдек, замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини юқори касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий маданиятга ва амалий иш тажрибасига эга мутахассислар билан мустаҳкамлаш, уларнинг стажировкаси билан боғлиқ ишларни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритади, таълим сифатини баҳолаш ва унинг таҳлилини олиб бориш, бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил этиш билан шуғулланади. 

Факультет суд тизимидаги судья ва суд ходимлари захирасини шакллантиради, истиқболли раҳбарларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини узлуксиз ошириб боради, халқаро ташкилотлар, илмий-таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали суд-ҳуқуқ соҳасидаги илғор хорижий тажрибани миллий амалиётга татбиқ этади. 

Бундан ташқари, Факультет маҳаллий ва халқаро таълим, илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ўрнатади ҳамда тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширади, тинловчиларнинг билим ва малакаларини мунтазам равишда мониторинг қилади.

Ўқув жараёнининг самарадорлигини баҳолайди ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб раҳбариятга тақдим этади, битирувчиларнинг касбий ўсиш мониторингини олиб боради ҳамда улар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатади.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097