16 Январь 2026
110
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сонли Қонуни билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.