Магистратура
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ‒ “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.
Магистратура босқичида ўқув жараёни таълимнинг кундузги ва кечки шаклларида ташкил этилади.
Академияга қабул қилишда номзодларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Академияда таълим олиш муддати магистратура дастури бўйича бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом берилади;
Академия магистратура дастурлари бўйича қабул параметрлари ҳар йили Академия Кенгаши таклифи асосида Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланади
Академия магистратурасида ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, унинг қиймати Академия Кенгаши ва Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.