Малака ошириш ва қайта тайёрлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–141-сон Фармонига мувофиқ,
Академияда судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
беш йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар икки йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;
ўн йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар уч йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;
Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар уч йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган;
фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари икки ҳафтадан кам бўлмаган;
суд аппарати ходимлари (судья ёрдамчиси, девонхона ва архив мудирлари) – ҳар икки йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.
амалдаги судьялар учун Олий суд томонидан белгиланадиган мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади;
суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш Олий суд буюртмаси асосида режали, шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий амалга оширилади.
Шунингдек, қайта тайёрлаш курсларида туман (шаҳар) ва вилоят судларининг тегишли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьялар давомийлиги икки ойгача бўлган раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари тингловчиларининг ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Туман (шаҳар) ва вилоят судларида тегишли раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади.
Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ишдан ажралган ҳолда ташкил этилади ҳамда курсларни тамомлаган судья ва суд аппарати ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.