Ҳужжатлар рўйхати
Касбий қайта тайёрлаш курсига киришда талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– тайёрлаш курси ихтисослиги йўналишини ҳамда тест топширадиган хорижий тилни кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;
– шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID шахс гувоҳномаси) нусхаси;
– маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);
– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг асли ва нусхаси ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси (бунда дипломнинг асли нусхаси билан солиштирилиб, эгасига қайтарилади);
– меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади.