Халқаро фаолият
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси томонидан йигирмадан ортиқ ҳалқаро тадбирлар (конференция, семинар, давра суҳбатлари, тренинглар ва ҳ.к.) ташкил этилди.
Хорижий давлатларнинг судьяларни ўқитишга мўлжалланган таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Ҳамкорларимиз:
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори;
БМТ Тараққиёт дастури;
USAID ҳуқуқий ислоҳотлар дастури;
“Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилотининг Ўзбекистонлаги филали;
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ):
UNICEF халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;
UNODC халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;
Халқаро юристлар комиссияси;
Япониянинг JAICA ташкилоти;
Канаданинг Судьялар миллий институти;
Корея Республикасининг Суд тадқиқотлари ва таълим институти;
Япониянинг Нагоя Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқалар.
АҚШ, Канада, Япония, Хитой, Корея Республикаси, Туркия, Қозоғистон давлатларининг судьяларни ўқитиш ва тайёрлаш бўйича тажриба бевосита ушбу давлатларнинг ўзида ўрганилди.
Шунингдек, Одил судлов академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўтган давр мобайнида Канада, Хитой, Япония ва Венгрия давлатларида малака оширилди.