17 Январь 2026 67

Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сонли Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Киритилган қўшимчаларга кўра, Жиноят кодекси 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно), яъни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилмайдиган шахслар, хусусан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс, ўта хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчилари, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида маҳкумларда тўғри маънавий-аҳлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқилганлиги факти тасдиқланган тақдирда, унга нисбатан тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин. Бунда жазони ўташ муддати ҳар бир ўқилган китоб учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача қисқартирилиши мумкин;

Мазкур ҳолатларда жазони ўташ муддатини қисқартириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёхуд қонунда белгиланган тартибда маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади;

Жазони ўташ даврида маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.

Батафсил маълумот учун

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech