19 Декабрь 2025 72

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони

Мазкур фармонга кўра, Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари, Конституциявий суд фаолияти самарадорлигини ошириш, Конституциявий суд фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, Конституциявий суд фаолиятига оид ташкилий масалалар белгилаб берилди.

Жумладан, конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш;
  • Конституциявий суд ваколатларини кенгайтириш орқали ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан конституциявий назорат ўрнатиш;
  • Конституциявий суд ишларини юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали Конституциявий суд фаолиятида шаффофликни ошириш.

Конституциявий суднинг мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагилар белгилаб берилди:

  • Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи субъекти бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан Конституциявий судга тааллуқли масала юзасидан йўлланган мурожаатни Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектга юбориш;
  • Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъект томонидан фуқаро ёки юридик шахснинг мурожаатидаги масала Конституциявий судга киритилмаган ҳолатларда муаллифга унинг мурожаатидаги масалани Конституциявий судга киритишга асос мавжуд эмаслигини тушунтирган ҳолда хабар бериш ва Конституциявий судга ахборот тақдим этиш амалиётини жорий этиш.

2026 йил 1 июнга қадар фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, конституциявий суд ишларини юритиш, хулоса ва қарорларни қабул қилиш каби процессуал масалаларни ўз ичига олган конституциявий суд ишларини юритишни тартибга солувчи конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.

Конституциявий суднинг конституциявий шикоят институти самарадорлигини ошириш ва суд ҳимоясини таъминлаш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқулланди:

  • муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилиши суд ҳужжатини ўрнатилган тартибда қайта кўришга;
  • муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан Конституциявий судга Олий суд томонидан мурожаат киритилиши ҳолатини судда тегишли иш бўйича иш юритувини тўхтатишга асос сифатида белгилаш.

 

Батафсил маълумот учун

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech