Одил судлов академияси магистратурасига ички абитуриентларнинг кириш тест имтиҳонлари бўйича муҳим эслатма!
Ички абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари мутахассислик фанлари ва чет тилидан тест синовлари шаклида ўтказилади.
Баҳолаш мезонлари қуйидагича белгиланади:
🔹 Мутахассислик фанлари ва чет тилидан тест ўтказилади.
Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат мавжуд бўлган тақдирда, чет тилидан имтиҳонсиз максимал балл берилади.
Тест синовларида тўпланиши мумкин бўлган энг юқори (максимал) балл — 100 балл.
❗️Кириш имтиҳонида 56 ва ундан паст балл тўплаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмайди.
📚 Тест саволлари қайси соҳаларни қамраб олади?
⚖️ Жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи нормаларини қўллаш амалиёти;
🏛 Фуқаролик ишлари бўйича судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ;
💼 Иқтисодий судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ амалиёти;
📑 Маъмурий судларда моддий ва процессуал ҳуқуқ амалиёти;
⚖️ Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва конституциявий ҳуқуқ асослари.
Маълумот учун: Ташқи абитуриентлар магистратурага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичининг кетма-кетлигига кўра ўқишга қабул қилинади.
Бошқа эълонлар
-
ТАДБИРКОР АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
-
Толлибаева Малика Улмасжон қизининг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади
-
ЭЪЛОН! ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг "Суд фаолияти" мутахассислиги бўйича магистратурага ички абитуриентлар учун тест синовлари 2026 йил 14 август куни соат 09:00 да бўлиб ўтади.
-
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНЛАР УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ