Kafedralar
Досжанова Юлдузхан Рахатовна
психолог
Таркибий бўлинма: Касбий кўникмалар кафедраси
Илмий даража: -
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: y.dosjanova@sudacademy.uz
Нажмидинова Нилуфар Юлдошовна
Академик ёзув фани ўқитувчиси
Таркибий бўлинма: Касбий кўникмалар кафедраси
Илмий даража: Филология фанлари буйича фалсафа доктори (PhD)
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: n.najmidinova@sudacademy.uz
Тўхтабоев Хайрулло Носирович
Мантиқ фани ўқитувчиси
Таркибий бўлинма: Касбий кўникмалар кафедраси
Илмий даража: сиёсий фанлар буйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: x.toxtaboev@sudacademy.uz
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Касбий кўникмалар кафедраси судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ва суд аппарати ходимларида касбий этика, суд психологияси, академик ёзув, мантиқий ва танқидий фикрлаш ҳамда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришга ихтисослашган.
Кафедрада машғулотлар назария ва амалиёт уйғунлиги асосида ташкил этилиб, реал касбий вазиятлар, кейс ва казуслар, амалий топшириқлар, семинар-тренинглар, гуруҳларда ишлаш ва интерактив усуллардан кенг фойдаланилади.
Кафедра фаолиятининг асосий мақсади — тингловчиларда юксак касбий маданият, этик меъёрларга риоя қилиш, психологик ёндашув, мустақил ва мантиқий фикрлаш, ўз фикрини аниқ ва асосланган баён этиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш.
Кафедра томонидан “Суд тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш”, “Суд психологияси”, “Судьянинг касбий маданияти ва этикаси”, “Академик ёзув кўникмаси”, “Мантиқ” ҳамда “Суд тизимида замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект” ўқув модуллари ўтилади. Модуллар доирасида касбий этика ва маданият, суд психологияси, академик ёзув, мантиқий ва танқидий фикрлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш масалалари амалий мисоллар асосида ўрганилади.
Машғулотларда касбий ва психологик вазиятлар таҳлили, академик ва ҳуқуқий матнлар билан ишлаш, амалий топшириқлар, мунозаралар, семинар-тренинглар ҳамда замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.