Kafedralar
Бердияров Рахматжон Тожинорович
Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси
Таркибий бўлинма: Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси
Илмий даража: Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: r.berdiyarov@sudacademy.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги «Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–141-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси таркибида Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси фаолият юритади.
Кафедра судьялик лавозимларига номзодлар, судьялар ҳамда суд аппарати ходимлари учун «Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича ўқув курси» доирасида ўқув модулларини ўқитишга ихтисослашган.
Ўқув машғулотлари замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, интерактив усулларда ташкил этилади.
Таълим жараёни устоз–шогирд анъаналари асосида, «бўлажак судьяни судья ўқитади» тамойилига мувофиқ ташкил этилади. Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби кўп йиллик судьялик амалиётига эга, юксак малакали ҳуқуқшунослардан шакллантирилган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тингловчилар, судьялар ва суд аппарати ходимлари учун суд амалиётида қўллашга мўлжалланган махсус ўқув адабиётлари ва амалий қўлланмалар тайёрланиб, нашр қилинган.
Жумладан, «Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари», «Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар бўйича тестлар тўплами», «Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби», «Тадбиркорлар ҳуқуқи суд ҳимоясида», «Шартномалар, даъво аризалари, медиация ва ҳакамлик судлари» ҳамда ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритишга бағишланган ўқув-амалий қўлланмалар тайёрланган.