Kafedralar

#

Мадиев Фахриддин Ҳошим ўғли

Кафедра ўқитувчиси

Таркибий бўлинма: Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

Илмий даража: юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Телефон: (55) 501-01-88

Электрон почта: f.madiev@sudacademy.uz

Кафедра ҳақида:

2020 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сон фармонида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида барча таълим муассасалари қаторида судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган муассасаларда ҳам “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” ўқув курсларини жорий этиш белгиланган. Шу асосда Одил судлов академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ–141-сон Фармонига асосан Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ташкил этилган.

Тузилманинг расмий номи:

давлат тилида – Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси;

рус тилида – Кафедра прав человека, международного права и социально гуманитарных наук;

инглиз тилида – Department of Human Rights, International Law and Social Sciences and Humanities Disciplines.

Кафедранинг мақсади – Академияда ўқитиладиган Судьялик лавозимларига номзодларни касбий қайта тайёрлаш, судья ва суд аппарати ходимлари  малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун заҳирада бўлган судьяларни қайта тайёрлашда фаол иштирок этиш ҳамда кафедра фаолиятининг асосий йўналиши бўйича ўтиладиган ўқув машғулотларини юқори илмий-назарий ва амалий савияда ташкил этиш.

Кафедранинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар кафедранинг асосий вазифалари ҳисобланади:

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, улар малакасини оширишда ўқитиш ва малака оширишнинг инновацион, сунъий интеллект ютуқлари ва ахборот технологиялари асосида ташкил этиш, замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори даражадаги усул ва воситалар билан судьялик лавозимларига малакали номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш;

тингловчиларнинг қонун ҳужжатларини қўллаш кўникмасини амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда “назария-амалиёт” тамойили асосида дуал таълим шаклида ташкил этиш;

тингловчиларининг амалий кўникмасини шакллантириш мақсадида амалий машғулотларни деонтологик услубда ўтказиш, бунда тингловчиларнинг тегишли адлия бошқармалари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Халқаро-ҳуқуқий бўлими ҳамда бошқа давлат органлари ва муассасалари фаолиятида бевосита иштирок этишини таъминлаш;

тингловчиларни қонун ҳужжатларига киритилган долзарб ўзгартиришлар ва қўшимчалар, миллий ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва тенденциялари, шунингдек норма ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги тажриба билан таништириш;

тажриба алмашиш, таълим жараёни сифатини ошириш бўйича саъй ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Академия таълим жараёнини судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларида инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқ йўналишлари бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-амалий даражада ўтказиш;

инсон ҳуқуқлари ва ҳалқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш масалалари бўйича судьялар, судьяликка номзодлар ва суд тизими ходимлари учун намунавий ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

бошқа таълим муассасаларининг турдош кафедралари томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар бериш;

ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш;

нашр этиладиган ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тайёрлаш;

тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия этиш ва уларнинг натижаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш, таълим, фан ва ҳуқуқий амалиётнинг узвийлигини таъминлаш;

кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий тадқиқот ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;

таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот коммуникация технологияларини малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида тингловчиларни касбий билим, кўникма ва малакаларини ошириш;

замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилиш;  бериш;

масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш бўйича тегишли таклифлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;

кафедра профессор-ўқитувчиларини мунтазам равишда малакасини ошириб туришига қаратилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш;

хорижий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, чет эллик эксперт мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш;

кафедрада ўқитиладиган мавзулар бўйича якуний имтиҳон (синов) саволлари, тест саволлари ва казуслар тузиш ҳамда уларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш;

судьяликка номзодни суд ҳужжатларини қабул қилишда бузилган ҳуқуқни халқаро шартномалар нормалари қоидаларини қўллаш орқали ҳимоя қилиниши билан боғлиқ процессуал ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга қаратилган кўникмасини шакллантиришга эришиш.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097