Bo'limlar
Абдуназаров Хуршеджон Назарович
Хўжалик ишлари мудири
Таркибий бўлинма: Хўжалик бўлими
Илмий даража: -
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: x.abdunazarov@sudacademy.uz
ХЎЖАЛИК БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Хўжалик бўлими Академия фаолиятини зарур моддий-техник, хўжалик ва хизмат кўрсатиш ресурслари билан таъминлаш, бино ва иншоотлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминловчи таркибий бўлинма ҳисобланади.
Хўжалик бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Академиянинг ички ҳужжатлари ҳамда Хўжалик бўлими тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.
Хўжалик бўлимининг асосий мақсади
Хўжалик бўлимининг асосий мақсади Академиянинг таълим, илмий-тадқиқот, ташкилий ва бошқа фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, моддий-техник базани ривожлантириш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборат.
Хўжалик бўлимининг асосий вазифалари
Хўжалик бўлими ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
Академия бино ва иншоотлари, хизмат хоналари ҳамда бошқа ҳудудларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлайди;
Бино ва иншоотлардан оқилона фойдаланишни ташкил этади ҳамда уларнинг техник ҳолатини мунтазам назорат қилиб боради;
Жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва зарур ҳолларда таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўради;
Академия фаолияти учун зарур бўлган мебель, инвентарь, хўжалик жиҳозлари ва бошқа моддий-техник воситалардан самарали фойдаланишни таъминлайди;
Моддий бойликларнинг сақланиши ва улардан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Электр энергияси, иссиқлик, сув ва бошқа коммунал хизматлардан оқилона ва тежамкорлик асосида фойдаланиш чораларини кўради;
Академия ҳудудида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, тозалик ва ободонлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;
Ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўз ваколатлари доирасида тегишли ишларни ташкил этади;
Академияда ўтказиладиган ўқув машғулотлари, илмий-амалий тадбирлар, конференциялар, семинарлар ва бошқа ташкилий тадбирларнинг зарур хўжалик таъминотини амалга оширади;
Моддий-техник ресурслардан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари
Хўжалик бўлими Академиянинг кундалик фаолиятини узлуксиз ташкил этишда муҳим ўрин тутади. Бўлим томонидан Академия инфратузилмасини сақлаш ва ривожлантириш, хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этиш, моддий-техник воситаларнинг бутлиги ва созлигини таъминлаш ҳамда қулай меҳнат ва таълим шароитларини яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.
Шунингдек, бўлим Академиянинг бошқа таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда уларнинг хўжалик ва моддий-техник таъминот билан боғлиқ эҳтиёжларини ўрганади ҳамда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда уларни таъминлаш чораларини кўради.