Bo'limlar
Махмудов Абдувохид Абдурахимович
Бош мутахассис
Таркибий бўлинма: Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими
Илмий даража: магистр
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: a.maxmudov@sudacademy.uz
Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Академия фаолиятига ва ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий қилиш ва уни доимий бойитиб бориш;
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида, судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини ошириш курсларида, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курсларида ҳамда “Суд фаолияти” магистратура мутахассислиги йўналишлари бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда тест синовларини ўтказишни таъминлаш;
янги ахборот технологиялари ва масофавий ўқитиш бўйича электрон илмий, услубий қўлланмалар ва дарсликларни яратишда амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда уларни Интернет - халқаро ахборот тизимлари бўйича тарқатишни йўлга қўйиш;
Академия ходимларини ва тингловчиларни компьютер ва ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида курслар ташкил этиш;
Академия ходимлари ва тингловчилар учун компьютер ва ахборот технологиялари манбаларидан, Интернет - халқаро ахборот тизимларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш;
ўқув жараёнида компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланишда техник хизмат кўрсатиш;
амалиёт ва ўқув жараёнларини мультимедия ва компьютер тизимлари орқали инновацион ва виртуал лаборатория дастурлар таъминотини яратиш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш;
Академия фаолияти билан боғлиқ турли хил дастурлардан самарали фойдаланиш;
компьютер тармоғини ташкил қилиш;
ахборот узатиш ва қабул қилиш воситаларидан (Интернет, электрон почта, модем алоқа ва бошқалар) фойдаланиш ишларини амалга ошириш;
ахборот технологиялари бўйича Республика ва хорижий ўқув муассасалари ва илмий текшириш марказлари билан ҳамкорликда илмий изланиш ишларини олиб бориш, интернетдан фойдаланиб хорижий давлат олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатишни йўлга қўйиш;
ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишни компютерлаштириш ва ягона ахборот маконини яратиш, машғулотлар ўтказиш сифатини марказлашган ҳолда масофадан назорат қилишни амалга ошириш;
ахборот технологиялари учун зарур бўлган техник восита ва жиҳозларни замон талаблари асосида янгилаб туриш чораларини кўриш;
ахборотлар базасини яратиш ва уларни доимий маълумотлар билан янгилаб бориш;
Академиядаги барча кафедралар ва бўлимларни умумий тармоққа бирлаштиришни амалга ошириш;
Академиянинг расмий веб-сайтини доимий янги маълумотлар билан янгилаб бориш;
ахборот жараёнлари ва масофавий таълим тизимини ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
Академия фаолиятидаги барча компьютер техникаларидан мақсадли, унумли ва тўғри фойдаланилишини назорат қилиб бориш;
электрон вариантдаги дарслик ва қўлланмалардан фойдаланишни таъминлаш;
маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш.