Bo'limlar
Каюмова Фарангиз Ўктамовна
Бош мутахассис
Таркибий бўлинма: Халқаро ҳамкорлик бўлими
Илмий даража: Илмий даража мавжуд эмас
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: f.kayumova@sudacademy.uz
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Халқаро ҳамкорлик бўлими
Асосий мақсади ва вазифалари
Халқаро ҳамкорлик бўлими Академиянинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, судьялар, судьяликка номзодлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда судлар аппарати ходимларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга масъул таркибий бўлинма ҳисобланади.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
-
хорижий суд академиялари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
-
халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
-
халқаро меморандум ва битимлар тузиш;
-
халқаро конференция, форум, семинар, тренинг ва давра суҳбатларини ташкил этиш;
-
хорижий эксперт ва мутахассисларни Академиянинг таълим жараёнига жалб этиш;
-
Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий стажировка ва малака ошириш дастурларида иштирокини ташкил этиш;
-
халқаро грантлар ва лойиҳаларни жалб қилиш;
-
хорижий давлатларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш;
-
қўшма илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш;
-
Академиянинг халқаро нуфузини ошириш ва халқаро алоқалар географиясини кенгайтириш.
Ривожланиш босқичлари ва устувор йўналишлари
Академиянинг халқаро ҳамкорлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ–141-сон “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида янги босқичга кўтарилди.
2025 йил ва 2026 йилнинг январ–июнь ойларида халқаро ҳамкорлик географияси сезиларли даражада кенгайтирилди. Хусусан, Туркия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Германия, Полша, Франция, Испания, Литва, Сербия, Хорватия, Венгрия, Малта ва Россия Федерациясининг суд академиялари, олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилди.
Шунингдек, УНEССО, ОССE, УНИСEФ, ЖИСА, ТİКА, Халқаро юристлар комиссияси (ИСЖ), ИРЗ ва Туркис Жудисиал Траининг Нетворк (ТЖТН) каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Бўлимнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-
халқаро ҳамкорлик географиясини янада кенгайтириш;
-
етакчи хорижий суд академиялари ва университетлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
-
халқаро таълим ва илмий дастурларни ривожлантириш;
-
халқаро грант ва лойиҳаларни жалб қилиш;
-
хорижий экспертларни Академиянинг ўқув жараёнига кенг жалб этиш;
-
қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
-
Академиянинг халқаро майдондаги нуфузи ва институционал салоҳиятини ошириш.
Ходимлар таркиби
Халқаро ҳамкорлик бўлими фаолиятига бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.
Бўлим бошлиғи — Фарангиз Каюмова.
Бўлим фаолияти халқаро ташкилотлар, хорижий суд академиялари, университетлар, илмий марказлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган.
Амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар ва муҳим натижалар
Академия томонидан 50 дан ортиқ халқаро конференция, форум, семинар, тренинг ва учрашувлар ташкил этилди ёки уларда Академия вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, 15 дан ортиқ халқаро ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари амалга оширилди.
Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон суд академиялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Сербия, Хорватия, Венгрия, Гданск университети, Нагоя университети, Анкара университети, Мюнстер университети ва бошқа хорижий ҳамкорлар билан янги ҳамкорлик лойиҳалари ва меморандумлар бўйича келишувларга эришилди.
ОССE билан 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик йўл харитасини ишлаб чиқиш бошланди.
ИСЖ билан халқаро ҳуқуқ бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ва қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича истиқболли режалар белгиланди.
Халқаро таълим ва малака ошириш
Академияда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қуйидаги йўналишларда халқаро ўқув дастурлари ташкил этилмоқда:
-
инсон ҳуқуқлари;
-
коррупцияга қарши кураш;
-
сўз эркинлиги;
-
медиация;
-
рақамли одил судлов;
-
сунъий интеллект ва ИТ ҳуқуқи;
-
ахборот хавфсизлиги;
-
кибержиноятларга қарши кураш;
-
рақамли криминалистика;
-
рақамли далиллар билан ишлаш;
-
вояга етмаганларга нисбатан одил судлов.
Хусусан, “Рақамли одил судлов: халқаро стандартлар, ахборот хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги халқаро ўқув курси ташкил этилиб, унда Испания, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон судьялари иштирок этди.
Халқаро форум ва конференциялар
Академия томонидан “Туркий давлатларда суд-ҳуқуқ таълими ва одил судлов: рақамли трансформация ҳамда илғор тажрибалар сари интеграция” мавзусида халқаро форум ташкил этилди.
Форум доирасида судьяларни тайёрлаш, замонавий педагогика, рақамли трансформация, сунъий интеллект, суд таълими сифати ва халқаро академик алмашинув масалалари муҳокама қилинди.
Академия вакиллари, шунингдек, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва бошқа давлатларда ўтказилган халқаро конгресс, форум, конференция ва ўқув дастурларида фаол иштирок этдилар.
Стратегик ҳамкорлик
ОССE билан ҳамкорлик.
ОССEнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилиб, 2027–2028 йилларга мўлжалланган қўшма Йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мюнстер университети (Германия) билан ҳамкорлик.
Профессор Тҳомас Ҳоэрен иштирокида “Рақамли иқтисодиёт ҳуқуқи” халқаро сертификат дастури тақдимоти ўтказилди. Дастур сунъий интеллект, ИТ ҳуқуқи, маълумотларни ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк ва киберхавфсизлик йўналишларини қамраб олади.
Гданск университети (Полша) билан ҳамкорлик.
Профессор Эдвард Жучниевисз билан учрашувда ҳамкорлик меморандуми, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий лойиҳалар, Про Боно Слинис фаолиятини ривожлантириш ҳамда Полиш Легал Слинисс Нетворк билан институционал ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро юристлар комиссияси (ИСЖ) билан ҳамкорлик.
ИСЖ вакиллари билан учрашувда халқаро ҳуқуқ бўйича махсус курслар ташкил этиш, халқаро экспертларни жалб қилиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва судьялар учун халқаро тренинглар ташкил этиш бўйича истиқболли йўналишлар белгиланди.
Халқаро экспертлар билан ҳамкорлик
Ҳисобот даврида Академия ўқув жараёнига Германия, Литва, Полша, Испания, Япония ва бошқа давлатларнинг нуфузли экспертлари жалб қилинди.
Жумладан:
-
профессор Тҳомас Ҳоэрен — Германия;
-
профессор Раимундас Калеснякас — Литва;
-
профессор Жарослав Турłуковски — Полша;
-
профессор Эдвард Жучниевисз — Полша;
-
Катарзйна Ласковска — Полша;
-
профессор Лорензо М. Бужоса Ваделл — Испания;
-
профессор Валтер Реифартҳ Муñоз — Испания;
-
профессор Жуан Барата Мир — Испания;
-
Микико Отани — БМТ эксперти;
-
Маркус Счäфер — БМТ эксперти;
-
Ичиҳаши Катсуя — Нагоя университети эксперти;
-
Карен Мüллер — УНИСEФ эксперти;
-
Кирилл Клевтсов ва бошқа халқаро экспертлар.
Хорижий хизмат сафарлари
Академия вакиллари халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида қатор хорижий давлатларга хизмат сафарларида иштирок этдилар.
Жумладан:
-
Туркия Республикасига — 12 нафар;
-
Японияга — 1 нафар;
-
Қозоғистон Республикасига — 4 нафар;
-
Озарбайжон Республикасига — 2 нафар;
-
ТЖТН доирасида Қозоғистон ва Туркияга — 3 нафар Академия вакили хизмат сафарига юборилди.
Халқаро грантлар ва лойиҳалар
Халқаро ҳамкорлик бўлими халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда грант ва таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади.
Жумладан:
УНEССО билан — “Сўз эркинлиги, журналистларнинг хавфсизлиги ва маълумотга эркин кириш” мавзусида ўқув дастури;
УНИСEФ билан — жиноят ишлари бўйича судьялар учун “Болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш масалалари” бўйича ихтисослаштирилган ўқув курси;
ОССE билан — “Кибержиноятларга қарши кураш” мавзусидаги ўқув курси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар билан биргаликда Академиянинг ўқув жараёни учун замонавий ўқув модуллари ишлаб чиқилмоқда.
Эришилган муҳим натижалар
Халқаро ҳамкорлик бўлими фаолияти натижасида:
-
Академиянинг халқаро ҳамкорлик географияси кенгайди;
-
хорижий суд академиялари ва университетлари билан институционал алоқалар мустаҳкамланди;
-
халқаро меморандум ва келишувлар сони ошди;
-
халқаро конференция ва ўқув дастурларининг кўлами кенгайди;
-
хорижий экспертларни Академия ўқув жараёнига жалб қилиш тизими ривожланди;
-
Академия ходимлари ва тингловчиларининг хорижий стажировка ва малака ошириш имкониятлари кенгайди;
-
халқаро грант ва лойиҳаларда иштирок этиш фаоллашди;
-
халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани Академиянинг таълим жараёнига жорий этиш бўйича амалий ишлар кучайди.
Келгусидаги устувор режалар
Келгусида Халқаро ҳамкорлик бўлими томонидан халқаро ҳамкорлар доирасини кенгайтириш, янги меморандум ва битимлар тузиш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантларни жалб этиш, хорижий экспертлар иштирокидаги ўқув дастурларини кўпайтириш ҳамда Академия ходимлари ва тингловчиларининг хорижий стажировкаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Академиянинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий суд академиялари билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлимнинг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.