25 Сентябрь 2025 26

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси бир йиллик шартнома асосида ишга қабул қилиш учун қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:

 

Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;

Академик ёзув кўникмаси фани ўқитувчиси;

Мантиқ фани ўқитувчиси;

Психолог.

 

Талабгорлар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

тегишли олий маълумот (магистр даражаси)га, камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;

қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;

рус ва/ёки инглиз тилини билиши;

АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.

 

Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.

Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва суҳбатдан иборат.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Одил судлов академиясининг  sudacademy@umail.uz электрон почтасига ёки 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйга қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:

 

ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка).

 

Аризалар 2025 йил 29 сентябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech