Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Матбуот котиби;
Магистратура факультети бош мутахассиси;
Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси;
Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси;
Девонхона ва архив мудири;
Хўжалик бўлими бош мутахассиси.
Матбуот котиби лавозимига номзод:
олий юридик ва/ёки журналистика ихтисослиги бўйича маълумотга эга бўлиши;
журналистика ёки ОАВ соҳасида камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Магистратура факультети бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
олий таълим тизимини бошқаришда камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
ёшлар масалалари бўйича ишлаш тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ташаббускорлик, жамоа билан ишлаш, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиш қобилиятларига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
ахборот-ресурс маркази ва кутубхона фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Девонхона ва архив мудири лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
иш юритиш ва архив материаллари билан ишлаш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
давлат ташкилотларида иш юритувини тартибга солувчи электрон платформадан эркин фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Хўжалик бўлими бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий маълумотга эга бўлиши;
товар-моддий бойликларини сақлаш ва фойдаланиш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
биноларни сақлаш, эксплуатация қилиш, фавқулодда ҳолатларда муҳофаза чораларини кўриш кўникмасига эга бўлиши;
ўзбек ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва суҳбатдан иборат. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич – суҳбатда қатнашадилар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz, info@sudya.uz электрон почталарига ёки Одил судлов академиясига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2025 йил 12 сентябрь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67