2.20 «Онлайн маслаҳатчи» хизматининг ташкил этилганлиги
2. Расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш
- 2.1 Қайта алоқа тизимининг самарали йўлга қўйилганлик даражаси
- 2.2 Ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси
- 2.3 Ички идоравий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси
- 2.4 Оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
- 2.5 Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маʼлумотларнинг эʼлон қилиниши
- 2.6 Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
- 2.7 Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
- 2.8 Ташкилий тузилма ва раҳбариятга оид маʼлумотлар
- 2.9 Бўйсунувдаги ташкилотлар сайтлари
- 2.10 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги маʼлумотлар эʼлон қилиниши
- 2.11 Мурожаатларнинг умумлаштирилган натижаларини эълон қилиб бориш даражаси
- 2.12 Бошқа расмий веб-сайтлар ва Ҳукумат порталига ҳаволаларнинг мавжудлиги
- 2.13 Матбуот хизмати ва веб-сайт учун масʼул бўлган ходимлар тўғрисидаги маʼлумотларнинг мавжудлиги
- 2.14 Маʼлумотларни бошқа тилларга синхронлаш функсияларининг мавжудлиги
- 2.15 Расмий веб-сайтнинг мобил версияси мавжудлиги
- 2.16 Жамоатчилик фикрини ўрганиш воситаларининг жорий этилганлиги
- 2.17 Веб-сайтда маълумотларни қидиришнинг соддалаштирилган усуллари мавжудлиги
- 2.18 Имконияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги
- 2.19 Ахборотларнинг санасини кўрсатиш тартибига риоя қилиниши
- 2.20 «Онлайн маслаҳатчи» хизматининг ташкил этилганлиги
“Онлайн маслаҳатчи” хизматининг ташкил этилганлиги
Академия фаолиятига, шунингдек, расмий веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш ҳамда электрон давлат хизматларини кўрсатишга оид саволлар юзасидан фойдаланувчилар билан тезкор мулоқотни таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтда “Биз билан алоқа” бўлими ташкил этилган. Мазкур бўлим орқали мурожаатчилар манзил, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ҳамда интерактив харита орқали Академия билан боғланиш ва ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилиш имкониятига эга. Келиб тушган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаатчиларга тезкор жавоб берилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси фаолиятига оид мурожаат (ариза, таклиф, шикоят)лар юзасидан қуйидаги электрон манзилларга мурожаат қилиниши мумкин.
1. Одил судлов академиясида коррупсияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида махсус Телеграм-бот ишга туширилган.
Мазкур бот орқали:
— коррупсия ҳолатлари ҳақида хабар бериш;
— таклиф ва мурожаатлар юбориш;
— қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маълумот тақдим этиш мумкин.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва махфийлик кафолатланади.
Бот ҳаволаси: @одилсудловак_антикор_бот
2. Фуқаролар, тингловчилар ҳамда ходимлар билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш мақсадида Академия ректорига тўғридан-тўғри мурожаат юбориш имконини берувчи махсус Телеграм-бот ишга туширилган.
Мазкур бот орқали:
— академия фаолиятига оид таклиф ва мулоҳазаларингизни;
— ариза ва шикоятларингизни;
— таълим ва тадқиқот жараёнини такомиллаштириш бўйича ташаббусларингизни тўғридан-тўғри ректорга юборишингиз мумкин.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади.
МУРОЖААТ ҚИЛИШ: @РекторМурожаат_бот
3. Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси проректори Нодирбек Салаевга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини берувчи Телеграм бот ишга туширилган.
Мазкур бот орқали:
Илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича таклиф юбориш;
Ахборот-таҳлилий йўналишда фикр билдириш;
Савол ва мурожаатлар қолдириш имкониятига эга бўласиз.
Ботга кириш учун: @проректоргамурожаат_бот