Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилинади!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабул қилади:
🔹 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
🔹 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
🔹 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;
🔹 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
🔹 12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура;
🔹 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
🔹 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.
📌 Талабгорлар 2026 йил 15-центабрдан 15-октабргача daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Эслатма: Танловда иштирок этиш тартиби ҳамда топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
Бошқа эълонлар
-
Саттаров Омон Илхамовичнинг докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади
-
Суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун илмий-тадқиқот мавзулари базаси
-
Фалсафа доктори (ПҳД) ва Фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ
-
КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
-
Хидиров Ғанишер Тожимуродовичнинг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади