ТАДБИРКОР АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
«Тадбиркор аёллар ва давлат: очиқ мулоқот ва янги имкониятлар» мавзусида брифинг ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Брифингда тадбиркор аёллар ва давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни янада ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш кўзда тутилган.
Тадбирда давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари, тадбиркор аёллар, соҳа экспертлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этади.
Очиқ мулоқот — муаммолар ечими ва янги имкониятлар сари муҳим қадам!
📅 Сана: 18 сентябрь
🕙 Вақт: соат 10:00
📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси
Бошқа эълонлар
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Илмий Кенгаши қошидаги илмий семинар аъзоларининг 2026-йил 15-июл куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган йиғилишида:
-
КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
-
Мустақил изланувчиликка талабгорлар диққатига!
-
ЭЪЛОН! ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ
-
Олимова Зарина Баходировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади