Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Касбий кўникмалар кафедраси мудири;
Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси.
⏺ Кафедра мудири лавозимига номзод:
— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— олий юридик маълумотга (магистр даражаси) ҳамда юридик ихтисослиги бўйича камида 12 йил, қоида тариқасида, судьялик лавозимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши;
— фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек, қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
— рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
— АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
⏺ Кафедра ўқитувчиси лавозимига номзод:
— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— олий юридик маълумотга (магистр даражаси) ҳамда юридик ихтисослиги бўйича камида 7 йил, қоида тариқасида, судьялик лавозимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши;
— қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
— АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
✅ Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассасаларида ўқитувчи ҳамда судья бўлиб ишлаган, хорижий тилларни (рус, инглиз, немис, француз) биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
📝 Танлов икки босқичда ўтказилади:
💬 тест синовлари;
💬 очиқ дарс машғулоти.
Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — очиқ дарс машғулотида қатнашадилар.
💻 Очиқ дарс машғулоти маъруза шаклида PowerPoint тақдимоти (слайдлар) ёрдамида ўтказилиши лозим.
❗️ Эслатма: маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзулари кафедралар предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
📄 Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
— ариза (қайси лавозимга талабгор эканлиги, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда);
— маълумотнома (обективка).
📧 Ҳужжатларни юбориш учун:
sudacademy@umail.uz
info@sudacademy.uz
📍 Манзил: 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
⌛️ Аризалар 2026 йил 19 август куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
☎️ Мурожаат учун: +998 (55) 501-01-93
Бошқа эълонлар
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси фалсафа доктори (ПҳД) ва фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Илмий Кенгаши қошидаги илмий семинар аъзоларининг 2026-йил 15-июл куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган йиғилишида:
-
Фалсафа доктори (ПҳД) ва Фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ
-
Фалсафа доктори (ПҳД) ва Фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг қуйидаги лавозимларига танлов давом этмоқда