«Одил судловни амалга оширишда ўзбек тили меъёрларига риоя этиш: муаммо ва ечимлар»
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан «Одил судловни амалга оширишда ўзбек тили меъёрларига риоя этиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.
🤩 Тадбир давомида давлат тилининг одил судловни амалга оширишдаги аҳамияти, суд ҳужжатларини давлат тилида тўғри ва аниқ расмийлаштириш, юридик терминологиянинг бир хил қўлланилиши ҳамда суд амалиётида тил меъёрларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинади.
📅 Сана: 2026 йил 19 октябрь
🕓 Вақт: соат 16:00
📍 Манзил: Одил судлов академиясининг пленумлар зали
Барчани давлат тилининг нуфузини юксалтириш, ҳуқуқий аниқлик ва тил маданиятини таъминлашга қаратилган ушбу маърифий тадбирда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Бошқа эълонлар
-
Мустақил изланувчиликка талабгорлар диққатига!
-
КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
-
Диққат, эълон!
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг "Суд фаолияти" мутахассислиги бўйича магистратурага ички абитуриентлар учун тест синовлари 2026 йил 14 август куни соат 09:00 да бўлиб ўтади.
-
Суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун илмий-тадқиқот мавзулари базаси