Академияда нуфузли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

23.09.2026 / 21:54
24
#

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Сизни “Иқтисодий низоларни муқобил ҳал этиш усуллари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этади.

Конференцияда иқтисодий низоларни муқобил ҳал этишнинг замонавий усуллари, миллий ва халқаро тажриба, шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Асосий йўналишлар:
🔹 Музокаралар ва медиация;
🔹 Ҳакамлик судлари ва халқаро тижорат арбитражи;
🔹 Келишув битимлари ҳамда низоларни судгача ва суддан ташқари ҳал этиш механизмлари;
🔹 Рақамли муҳитда низоларни ҳал этиш имкониятлари;
🔹 Арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш;
🔹 Миллий суд амалиётининг долзарб масалалари ва хорижий тажриба.

🫥 Конференцияда олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари ўз илмий қарашлари ҳамда амалий таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.

🗓 2026 йил 5 октябрь
🕝 14:30 — Тошкент вақти
📍 Одил судлов академияси
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

💻 Зоом орқали иштирок этиш:
Уланиш — 14:15 дан
Идентификатор — 818 1613 8013
Кириш коди — 376933

Иштирокчи ҳақидаги маълумотлар, маъруза мавзуси ҳамда мақола ёки тезис матнини 2026 йил 30 сентябргача sudacademy@exat.uz электрон почта манзилига юбориш сўралади.

📚 Конференция якунлари бўйича мақола ва тезисларни тўплам шаклида нашр этиш режалаштирилган.

📞 Мурожаат учун: +998 93 773 51 07

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097