Bo'limlar
Жумайев Маъруфжон Шарифжон ўғли
Матбуот хизмати раҳбари, ректорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
Таркибий бўлинма: Матбуот хизмати
Илмий даража: Магистр
Телефон: (55) 501-01-88
Электрон почта: jumayev@sudacademy.uz
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси Матбуот хизмати Академия фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчиликни Академияда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим, илмий-тадқиқот, халқаро ҳамкорлик ҳамда бошқа муҳим йўналишлардаги фаолият тўғрисида холис ва тезкор ахборот билан таъминлаш мақсадида фаолият юритади.
Матбуот хизмати Академиянинг ахборот сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва ижтимоий тармоқлар билан самарали мулоқотни таъминлайди.
Матбуот хизматининг асосий вазифалари
Матбуот хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— Академиянинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни тезкор, холис ва ишончли ахборот билан мунтазам таъминлаш;
— Академияда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим жараёни, илмий-тадқиқот ишлари, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот ресурсларида кенг ёритиш;
— Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, экспертлари ва мутахассисларининг оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
— оммавий ахборот воситалари вакилларининг сўровларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва уларга қонунчиликка мувофиқ жавоблар тайёрлаш;
— Академиянинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини сифатли ва долзарб ахборот материаллари билан мунтазам бойитиб бориш;
— фото, видео, инфографика ва бошқа мультимедиа материалларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш;
— Академия фаолиятига оид муҳим ахборот ва янгиликларни кенг жамоатчиликка замонавий ва тушунарли шаклда етказиш;
— миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
— Академиянинг ижобий имижи ва ахборот маконидаги нуфузини мустаҳкамлаш.
Ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан мулоқот
Матбуот хизмати Академия ва жамоатчилик ўртасида самарали ахборот мулоқотини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади.
Бу борада Академияда суд кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим жараёни, илмий-тадқиқот фаолияти, халқаро ҳамкорлик, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бошқа долзарб йўналишларга оид ахборот материаллари мунтазам тайёрланади ва эълон қилинади.
Шунингдек, Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва экспертларининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, интервьюлари, мақолалари ва таҳлилий материалларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.
Рақамли ахборот ресурсларини ривожлантириш
Матбуот хизмати замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда Академиянинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот ресурсларини ривожлантириш бўйича фаолият олиб боради.
Хусусан:
— тезкор хабар ва янгиликлар тайёрланади;
— фото ва видео материаллар яратилади;
— инфографика ва бошқа визуал материаллар ишлаб чиқилади;
— муҳим тадбир ва жараёнлар кенг ёритилади;
— жамоатчилик учун долзарб ахборотлар замонавий форматларда тақдим этилади.
Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик
Матбуот хизмати телевидение, радио, босма ва электрон нашрлар, ахборот агентликлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириб боради.
Академия фаолияти, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда долзарб ҳуқуқий масалалар бўйича раҳбарият, профессор-ўқитувчилар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш ташкил этилади.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Матбуот хизматининг асосий мақсади
Матбуот хизмати фаолиятининг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан самарали ахборот мулоқотини йўлга қўйиш, Академиянинг илмий-таълимий ва амалий салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда унинг ижобий имижи ва нуфузини мустаҳкамлашдан иборат.