Bo'limlar

#

Турсунов Қувончбек Комилович

Бош бухгалтер

Таркибий бўлинма: Бухгалтерия

Илмий даража: Магистр

Телефон: (55) 501-01-88

Электрон почта: q.Tursunov@sudacademy.uz

#

Бобожонов Тўлқин Шахриёрович

Бош мутахассис

Таркибий бўлинма: Бухгалтерия

Илмий даража: -

Телефон: (55) 501-01-88

Электрон почта: t.bobojonov@sudacademy.uz

         Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси (кейинги ўринларда –Академия деб юритилади) Бухгалтерияси (кейинги ўринларда – Бухгалтерия) Академиянинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, фаолиятини Академия ректори раҳбарлигида амалга оширади ҳамда унга бўйсунади.

2. Бухгалтерия Академия фаолиятида бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш, шунингдек ҳисоботларни умумлаштириш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширади.

3. Бухгалтерия ўз фаолиятини ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари вафармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Академия Устави ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4. Бош ҳисобчи бошчилик қиладиган ташкилотнинг бухгалтерияси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ва ташкилотнинг бошқа бирон-бир бўлинмаси таркибига киритилиши тақиқланади.

5. Қуйидагилар Бухгалтериянинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

- Академия фаолиятини молиялаштириш ишларини ташкил қилиш, моддий-техника таъминоти ва маблағларнинг самарали ишлатилиши устидан назорат олиб бориш;

- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

- Академиянинг режа ва дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва тежаб ишлатилиши устидан назорат қилиб бориш; 

- бухгалтерия шахсий ҳисоб-варақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

- самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

* молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш; 

* мол-мулкнинг мавжудлиги ва ҳаракати, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тасдиқланган нормалар, нормативлар ва сметаларга мувофиқ фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш;

* харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва келгуси йил харажатлари прогнозини режалаштириш;

* хўжалик-молия фаолиятидаги салбий ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш, ички хўжалик имкониятларини ўз вақтида аниқлаш ва сафарбар қилиш.

6. Бухгалтерия зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади: 

- Академиянинг тегишли бўлимлари билан биргаликда режа ва дастурларга киритилган ишлар қийматини аниқлашда бевосита иштирок этади;

- молиялаштиришга доир ҳисоб-китобларни амалга оширилишини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини назорат қилиб боради;

- маблағлардан мақсадли, тежаб фойдаланилиши устидан назоратни ташкил қилади;

- ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича ҳисоб ишларини ташкил қилиб беради;

- молия-хўжалик ишлари натижаларини таҳлил қилиб борилишини таъминлайди.

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097