Исоқов Ҳожи-Мурод Исроилович

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари
  • Олий мактаб директори Олий мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Олий мактабга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, Олий мактаб Устави ва мазкур Йўриқномага риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
  • Олий мактабнинг ходимлари ўртасида мажбуриятларини тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;
  • Барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек хорижда Олий мактабнинг манфаатларини ифодалайди;
  • Олий мактабнинг барча ходимлари ва тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
  • Олий мактаб ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
  • Тегишли ташкилотларнинг ходимларини ва мутахассисларни педагогик фаолиятга жалб этиш бўйича шартномалар ва контрактларни тузади;
  • Олий мактабнинг молиявий масалаларини ҳал этади, молиявий хўжалик фаолияти бўйича ҳужжатларни ва банк ҳужжатларини имзолайди;
  • Ўз ваколатлари доирасида Олий мактабнинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;
  • Олий мактаб номидан шартномалар тузади, шундай шартномалар тузиш учун ишончномалар беради;
  • Ўқув жараёнини кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий ўқитиш шакллари асосида ташкил этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси билан келишган ҳолда Олий мактабда қисқа муддатли ва бошқа курсларни ташкил этади;
  • Штатлар жадвалини ва Олий мактабнинг таъминоти учун харажатлар сметасини тасдиқлайди, Олий мактаб тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
  • Олий мактаб ходимларига Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф сеткасининг 100 фоизигача миқдорида ойлик устамалар белгилайди;
  • Олий мактаб Кенгаши ишига раҳбарлик қилади;
    • Илмий-таълим муассасалар кенгашлари мажлисларида иштирок этади; Олий мактабнинг режа ва дастурларини, обзорлари, ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
    • Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш, иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асослантирилган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш усулларини таълим жараёнига жорий этиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, қонунчиликни ривожлантириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришнинг долзарб масалалари бўйича чуқур фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ишларини назорат қилади;
    • Тадқиқот ишлари ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаси бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилиш ишларини назорат қилади;
    Қонун ҳужжатларига мувофиқ Олий мактаб фаолиятига оид бошқа масалаларни ҳал қилади.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech