Қайта тайёрлаш курси
Раҳбарлик лавозимига захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш
Туман (шаҳар) ва вилоят судларининг тегишли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьялар давомийлиги икки ойгача бўлган раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари тингловчиларининг ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади;
туман (шаҳар) ва вилоят судларида тегишли рах,барлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади;
рах,бар кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ишдан ажралган холда ташкил этилади ҳамда курсларни тамомлаган судья ва суд аппарати ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.