8.1 Жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида саҳифа ташкил этилиб, жамоатчилик Академияи фаолияти ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниши
8. Жамоатчилик кенгашининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш
- 8.1 Жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида саҳифа ташкил этилиб, жамоатчилик Академияи фаолияти ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниши
- 8.2 Жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган низоми, амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ҳар йиллик чора-тадбирлар режаси ва тасдиқланган режа асосида ўтказилиши кутилаётган йиғилишлар жадвали эълон қилиниши
- 8.3 Жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантиришга оид талабларга риоя этилиши ва бу ҳақдаги маълумотлар (ҳужжатлар).
- 8.4 Академиянинг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширган чора-тадбирлар ҳақидаги таҳлилий маълумотлар мунтазам эълон қилиниши
Жамоатчилик кенгашига бағишланган алоҳида саҳифа ташкил этилиб, жамоатчилик кенгаши фаолияти ҳақидаги маълумотлар жойлаб борилиши
Жамоатчилик кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Академия фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таʼминлаш, таʼлим ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган доимий маслаҳат-кенгаш органидир. Кенгаш Академия ректорининг буйругʻи билан ташкил этилади ва унинг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
Жамоатчилик кенгаши Академия фаолиятини ривожлантириш, ўқув ва илмий жараёнларни такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, очиқлик ва шаффофликни таʼминлаш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади. Шунингдек, Академия фаолиятига оид муҳим масалаларни муҳокама қилишда иштирок этади ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашади.
Жамоатчилик кенгаши раис, раис ўринбосари, котиб ва аʼзолардан иборат бўлиб, унинг таркиби уч йил муддатга тасдиқланади. Кенгаш мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади ҳамда унинг фаолиятига оид маʼлумотлар Академиянинг расмий веб-сайтида мунтазам эʼлон қилиб борилади.