Қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига 2026/2027-ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда.
Қуйидаги шахслар қайта тайёрлаш курсининг кириш синовларига қўйилмайди:
• жиноят содир этганликда айбланаётган;
• судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитатсия қилмайдиган асослар бўйича тугатилган;
• хорижий давлат фуқаролигига эга бўлган;
• суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
• психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;
• Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017-йил 9-ноябрдаги СОКҚ-374, 123-сон қарорига илова билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонларга эга бўлган;
• судялик лавозимини эгаллашга монелик қиладиган бошқа ҳолатлар аниқланган шахслар.
Бошқа эълонлар
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг 2026/2027-ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул доирасида судьялик лавозимларига талабгорлар ўртасида ўтказилган кириш синовлари бўйича иншо натижалари эълон қилинмоқда.
-
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул эълон қилинади!
-
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг "Суд фаолияти" мутахассислиги бўйича магистратурага ички абитуриентлар учун тест синовлари 2026 йил 14 август куни соат 09:00 да бўлиб ўтади.
-
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
-
Фалсафа доктори (ПҳД) ва Фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ