ИЧКИ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли абитуриентлар Оъзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурасига ички абитуриентлар учун тест синовлари эртага - 2026 йил 14 август куни соат 09:00 да ўтказилади.
📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.
📍 Локация: https://maps.app.goo.gl/pG1UtBixdTg3WGMT7
❗️ Муҳим: Абитуриентлар тест синови бошланишидан камида бир соат олдин — соат 08:00 да белгиланган манзилга етиб келишлари сўралади.
🪪 Тест синовига паспорт ёки ИД-картани олиб келишлари мажбурий.
⚠️ Кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Барча абитуриентларга тест синовларида муваффақият тилаймиз!
Бошқа эълонлар
-
Ёш авлоднинг шахсий камолоти ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш масалалари муҳокама қилинади
-
Обидов Толибжон Авазхоновичнинг юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади
-
КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
-
Одил судлов академияси магистратурасига ички абитуриентларнинг кириш тест имтиҳонлари бўйича муҳим эслатма!
-
«Одил судловни амалга оширишда ўзбек тили меъёрларига риоя этиш: муаммо ва ечимлар»