Эълонлар

...

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага кундузги ва кечки таълим шакли бўйича тавсия этилган ташқи абитуриентлар рўйхати эълон қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага кундузги ва кечки таълим шакли бўйича тавсия этилган ташқи абитуриентлар рўйхати эълон қилинмоқда. Kундузги Kечки
Батафсил
...

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 27 август куни юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишлари муҳокамаси бўлиб ўтади.

📕 Куконбоев Хислатжон Мухторович Диссертация мавзуси: “Жиноят ишлари юритувида процессуал шакл бузилишининг олдини олиш механизми”🎓 Ихтисослик: 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.🏛 Муҳокама Академиянинг Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади. 📕 Азизов Иқболжон ГулямовичДиссертация мавзуси: “Фуқаролик процессида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлат бошқаруви органларининг иштирокини такомиллаштириш масалалари”🎓 Ихтисослик: 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация.🏛 Муҳокама Академиянинг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади. 📕 Вохобжонов Дилмурод Дилшодбек ўғлиДиссертация мавзуси: “Ихтирога нисбатан ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш муаммолари”🎓 Ихтисослик: 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.🏛 Муҳокама Академиянинг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади. 📅 Сана: 27 август, соат 15:00📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, 3-қават.
Батафсил
...

Мустақил изланувчиликка талабгорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректорининг 2026 йил 21 августдаги буйруғига мувофиқ, Академияга мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш учун ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилади.Сана: 2026 йил 24 августВақти: соат 15:00Жойи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясиТалабгорлардан суҳбатга белгиланган вақтда етиб келишлари сўралади.Одил судлов академияси Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими
Батафсил
...

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг 2026/2027-ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул доирасида судьялик лавозимларига талабгорлар ўртасида ўтказилган кириш синовлари бўйича иншо натижалари эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг 2026/2027-ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул доирасида судьялик лавозимларига талабгорлар ўртасида ўтказилган кириш синовлари бўйича иншо натижалари эълон қилинмоқда.
Батафсил
...

ОДИЛ СУДЛОВ АКАДEМИЯСИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

2026/2027-ўқув йили учун ўтказиладиган синов босқичлари қуйидаги манзил ва саналарда бўлиб ўтади:——————🧑🏻‍💻 Тест синовлари🗓 21 август куни соат 09:00 да Ўзбекистон Миллий университетида бошланади. Рўйхатга олиш тонгги соат 07:30 да бошланиб, 08:40 да тўхтатилади.📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон миллий университети спорт зали——————📝 Иншо🗓 22 август куни соат 08:00 да Ўзбекистон Миллий университетида бошланади. Рўйхатга олиш тонгги соат 07:00 да бошланиб, 07:40 да тўхтатилади.📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон миллий университети спорт зали❕Эслатма: талабгорлар синов имтиҳонлари бошланишидан камида бир соат олдин шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари билан етиб келишлари лозим. Имтиҳон вақтида телефон, шпаргалка, микро наушник ва бошқа электротехника воситаларини олиб кириш тақиқланади.
Батафсил

Биз билан алоқа

  • Манзил:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 6

  • Қабул кунлари:

    Ду–Ша 09:00–18:00

  • Индекс:

    100097