Эълонлар
ОДИЛ СУДЛОВ АКАДЕМИЯСИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ!
“Ворислик ҳуқуқини такомиллаштириш масалалари: хорижий тажриба”
Одил судлов академияси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси барчани ушбу нуфузли илмий-амалий анжуманга таклиф этади!
📌 Конференцияда муҳокама қилинадиган асосий масалалар:
▪️ Ўзбекистонда мерос ҳуқуқининг ривожланиши ва истиқболлари
▪️ Меросдан воз кечиш ҳуқуқини амалга ошириш муддатлари: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба
▪️ Ворисликка оид низоларни судда кўриб чиқишнинг назарий ва амалий масалалари
▪️ Эр-хотиннинг улушларига доир мерос ҳуқуқи
▪️ Ўзбекистонда рақамли мулклар меросининг ҳуқуқий муаммолари
💡 Соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва амалиётчи ҳуқуқшуносларни қизғин мунозара ҳамда тажриба алмашишга чорлаймиз!
📅 Сана: 2026 йил 16-сентабр
⏰ Вақт: 14:15 – 16:00
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Одил судлов академияси
Батафсил
“Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага тавсия этилганлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага тавсия этилганлар учун кундузги ва кечки таълим шакли бўйича дарс машғулотлари жорий йилнинг 7 сентябрь кунидан бошланади.
Шунингдек, Академияда 2026/2027-ўқув йили бошланиши юзасидан тадбир ташкил этиш ҳамда Академия фаолияти билан таништириш режалаштирилган.
Шу муносабат магистратурага тавсия этилган барча талабаларни 7 сентябрь куни 10:00 га Академияга етиб келишларини сўраймиз.
Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага кундузги ва кечки таълим шакли бўйича тавсия этилган ташқи абитуриентлар рўйхати эълон қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага кундузги ва кечки таълим шакли бўйича тавсия этилган ташқи абитуриентлар рўйхати эълон қилинмоқда.
Kундузги
Kечки
Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида 27 август куни юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишлари муҳокамаси бўлиб ўтади.
📕 Куконбоев Хислатжон Мухторович
Диссертация мавзуси: “Жиноят ишлари юритувида процессуал шакл бузилишининг олдини олиш механизми”🎓 Ихтисослик: 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.🏛 Муҳокама Академиянинг Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади.
📕 Азизов Иқболжон ГулямовичДиссертация мавзуси: “Фуқаролик процессида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлат бошқаруви органларининг иштирокини такомиллаштириш масалалари”🎓 Ихтисослик: 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация.🏛 Муҳокама Академиянинг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади.
📕 Вохобжонов Дилмурод Дилшодбек ўғлиДиссертация мавзуси: “Ихтирога нисбатан ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш муаммолари”🎓 Ихтисослик: 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.🏛 Муҳокама Академиянинг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси йиғилишида ўтказилади.
📅 Сана: 27 август, соат 15:00📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси, 3-қават.
Батафсил
Мустақил изланувчиликка талабгорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ректорининг 2026 йил 21 августдаги буйруғига мувофиқ, Академияга мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш учун ихтисослик бўйича суҳбат ўтказилади.Сана: 2026 йил 24 августВақти: соат 15:00Жойи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясиТалабгорлардан суҳбатга белгиланган вақтда етиб келишлари сўралади.Одил судлов академияси Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими
Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг 2026/2027-ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул доирасида судьялик лавозимларига талабгорлар ўртасида ўтказилган кириш синовлари бўйича иншо натижалари эълон қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг 2026/2027-ўқув йили учун касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул доирасида судьялик лавозимларига талабгорлар ўртасида ўтказилган кириш синовлари бўйича иншо натижалари эълон қилинмоқда.
Батафсил